Шиалик
Шиалик — (араб. - гуруҳ, тарафдорлар) -исломдаги асосий йўналишлардан бири, Ўзининг тарқалиши ва ижтимоий-сиёсий моҳияти жиҳатидан суннийликдан кейин 2-ўринда туради. Ҳозир жаҳондаги мусулмонларнинг қарийб 8%и Ш.ка мансуб ҳисобланади. Ш. 7-а. ўрталарида халифа Али(кв) ҳокимияти тарафдорларидан иборат сиёсий гуруҳ сифатида вужудга келган. 7-а. охирларига келиб, Ироқ ва Еронда кенг тарқалган ва исломдаги мустақил диний йўналишга айланган. Ш. бошда ҳар қандай ихтилоф ва ақидавий фаркдардан холи ҳолда, фақат сиёсий ҳаракат сифатида намоён бўлган. Кейинроқ диний ихтилофлар, ақидавий фаркдар вужудга келган. Ш. диний-ақидавий таълимотда, маросим ва урф-одатларда суннийликдан маълум даражада фарқ қилади. Диний-сиёсий ҳаракат сифатида халифалар ҳокимиятига қарши кураш олиб борган заминдор гуруҳларнинг, ҳатто халқ қўзғолонларининг мафкураси сифатида ҳам майдонга чиққан. Ш. аслида заминдор гуруҳлар ўртасидаги ҳокимият учун кураш оқибатида вужудга келган бўлса-да, бу ихтилофлар кўпинча диний таълимотдага тафовут шаклида намоён бўлган. Ш. тарафдорлари (шиалар) суннийлар каби Қуръонни илоҳий деб еътироф етади, лекин айрим ўта реактсион руҳдаги оқимлари халифалар даврида унинг айрим қисмлари тушириб қолдирилган деб ҳисоблайди. Ш. илоҳиётчилари Қуръоннинг мазмунини мажозий талқин қилиш йўли билан ўз таълимотларини асослайди. Суннада ҳадислар масаласида еса, улар фақат Али(кв) ва унинг тарафдорлари номи билан боғлиқ бўлган ҳадисларни тан олган ва шундай ҳадислардан иборат мустақил тўпламлар тузган. Бу тўпламлар Ахбор деб аталган. Суннийликда еътироф етилган диний ақидалардан фарқ қилиб, Ш.да тавҳид, адл, нубувват, имомат, қиёматдан иборат 5 та ақидага еътиқод қилинади. Булардан 4 ақида - тавҳид (Аллоҳнинг ягоналигани еътироф етиш), адл (адолат, Аллоҳнинг одиллиги, яъни такдир ақидаси), нубувват (пайғамбарлик), қиёмат ёки маъод (охират кунининг келиши ва ўлганларнинг тирилиши), асосан, суннийлик таълимоти билан мос тушади. 5-ақида имомат (имомлар ҳокимиятини еътироф етиш) еса, суннийликка ва сунний халифапар ҳокимиятига зидлига билан фарқ қилади. Ш. Али(кв) ва унинг авлодларидан иборат ўн икки имом ҳокимиятини тан олади. Шу муносабат билан барча халифаларни, хусусан дастлабки халифалардан Абу Бакр, Умар ва Усмонни ҳокимиятни зўравонлик билан егаллаб олган шахслар сифатида қоралайди. 874-878 й.лар орасида 7-9 ёшида бедарак йўқолган 12-имом Муҳаммад ал-Маҳдийни улар "яширинган" ҳисоблайди, замона охир бўлганда унинг қайтиб келишини ва адолат ўрнатишини кутади (имоми Маҳдий, имоми охир замон). Бу тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвур малум даражада суннийликда ҳам тарқалган. Баъзи урф-одат ва маросимларда, шариат нормаларида ҳам Ш. билан суннийлик ўртасида маълум тафовутлар бор. Шиалар суннийлар каби Макка ва Мадинани муқаддас ҳисоблаш билан бирга, Карбало, Нажаф ш.ларида жойлашган ТТТ. имомлари қабрларини ҳам зиёрат қилади. Ш. шариатида жаъфарийлик мазҳаби ҳукмрон бўлиб, шиалар имом Ҳусайнга мотам тутади, шахсей-вахсей деб ном олган мотам юришлари ўтказади ва ҳ.к. Ўрта асрларда Ш. ичида ихтилофлар юз берган, натижада кўп фирқалар вужудга келган. Булардан зайдийлар, исмоилийлар, ибодийлар ва б. ҳозир ҳам мавжуд. Ш. ҳоз. вақтда Еронда ҳукмрон еътиқод ҳисобланади. Ироқ, Афгонистон, Ҳиндистон ва Покистонда шиалар бор. Озарбайжон ва Тожикистонда (Помирда исмоилийлар) аҳолининг муайян қисми Ш.ка еътиқод қилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!