Шаҳристоний — Муҳаммад ибн Абд ал-Карим аш-Шаҳристоний (1075 -1153) -шофиъийлик мазҳаби фақиҳи, ашъарийлар, оқимига мансуб илоҳиётчи, дин ва диний-фалсафий таълимотлар тарихчиси, файласуф У Ероннинг Хуросон вилоятидага Шаҳристон ш.да туғилган. Ш. 10 дан ортиқ асар ёзган улардан ашъарийлар илоҳиёт тизимининг баёни, Қуръонга шарҳлар (исмоилийлар руҳидаги шарҳлар)дан парчалар сақланиб қолган. Унинг Ибн Сино билан баҳс, шунингдек "Динлар ва мазҳаблар ҳақида китоб" ("Китоб ал-милал ва-н-ниҳал") асари (1127) дин тарихига оид енг машҳур ва еътиборли китоблардан биридир. Муаллиф ўз асарининг 1-қисмида ислом тарихини, 2-қисмида еса, Ўрта ер денгизи атрофи ва Шарқ халқлари еътиқодлари ва диний-фалсафий таълимотларини баён етган.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш