Шаҳодат — ("гувоҳлик") - 1) Калимси шаҳодат. 2) У ёки бу факт юзасидан бериладиган гувохлик кўрсатмаси.Ш . ҳақиқий бўлиши учун у тўғридан тўғри, яъни бошқаларнинг сўзига асосланмасдан (агарда у топшириқ ва васият бўлмаса) ва 2 еркак ёки 4 аёл томонидан берилмоғи лозим. Қулнинг Ш.И аёлнинг Ш.ига тенглаштирилган Ғайридинларнинг Ш.и баъзи мазҳабларга кўра динга тааллуқли бўлмаган масалага оид бўлса мусулмонлар Ш.ига тенг деб ҳисобланган лекин улар ўз динлари номидан қасам ичишлари керак бўлади, бошқа бир мазҳабп кўра - умуман инобатга олинмайди. Агарда келишув асосида сохта Ш. берилган бўлса баъзи мазҳабларга кўра, у қасамхўр сифатида жазоланади, бошқасига кўра еса - сохта гувоҳ сифатида жазога тортилади. Ш. тартиби Абу Юсуф (8-а.) томонидан батафсил баён қилинган. Ш. ҳақиқатни аниқлашда енг муҳим усуллардан бири сифатида шариат судига риоя қилинадиган барча мамлакатларда сақланиб қолган.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш