Шаҳид
Шаҳид — (араб. гувоҳ) - исломда дин йўлида ҳалок бўлган шахс. Ҳадисларга кўра, Ш. ўз имонини кофирларга қарши урушда халок бўлиши билан тасдиқлайди. Унга қабр азобидан холи бўлиб жаннатга тушиш кафолатланган, шунинг учун у дафн етилишидан олдин ювилмайди. Ш.нинг ҳаётидага қилган барча гунохлари кечирилади, жаннатда у Аллоҳ ҳузурида баланд мартабага еришади. Вақт ўтиши билан ғайритабиий ўлим топган (инсон, ҳайвон томонидан ўлдирилган, табиий офат, оғир юқумли касалликлар, заҳарланишдан ўлганлар, ҳаж пайтида вафот етганлар ва б.) барча кишилар Ш.лар деб ҳисобланган. Ҳадисларда айтилишича, ўз обрўси ё мол-мулки ёки жони ёхуд дини, шунингдек, аҳду оиласининг ҳимояси йўлвда қурбон бўлганлар ҳам Ш.дир. Вабодан ўлган, ички хасталик ила ўлган, ғарқ бўлиб ўлган, том босиб ўлганларни Ш. ҳукмида ўлганлар дейилади. Бошқа бандалардан фаркли ўлароқ шаҳидлар учун хос қилинган хислатлар ҳам бор екан. 6 хислат Аллоҳ таолонинг йўлида жиҳод қилиб шаҳид бўлганларгагана насиб бўлар екан. 1-Ш. 1-дафъада мағфират қилинади; 2-Ш. ўзининг жаннатдаги ўрнини кўради; 3-Ш. қабр азобидан сақланади; 4-Ш. катта қўрқинчдан омонда бўлади; 5-Ш.нинг бошига битта ёқути дунё ва ундаги нарсалардан яхши бўлган виқор тожи қўйилади; 6-Ш.ни ҳурлардан 72 жуфти ҳалолга уйлантирилади 7- Ш.ни яқинларидан 70 тасига шафоат қилдирилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!