Шаъбон — (Ҳиндистон ва Покистонда - шаби барот) - мусулмон қамарий тақвимидаги 8-ой. Исломга қадар Ш. - 4 муқаддас ойдан бири (қ. Қуръон, 9:36), чунки қад. араб тақвимига кўра, ёзги тенгкунлик Ш.га тўғри келган. Ш.да қўшимча рўза тутиш (ва б. солиҳ аъмоллар қилиш) кенг тарқалган, Ш.нинг 15-куни еса (у жоҳилият даврида ҳам еъзозланган), исломда енг оммавий халқ байрами - лайлат ал-барўа ("яратиш кечаси", одатда "халос бўлиш кечаси" деб тушунтирадилар, яъни гунохдарни кечириш) худди лайлат ал-қадр каби қад. янга йил байрами белгиларини сақпаб қолган. Шу кечада Аллоҳ "енг пастки осмон"га тушиб, гуноҳларини афв етишни сўраганларнинг илтижосини ижобатга олар екан. Лайлат ал-барўада Ёсин сураси ўқилади, ўлганлар ёдга олиниб, улар руҳига дуолар қилинади. Ҳиндистон ва Покистонда қашшоқларга таом тарқатилади, ширинликлар тановул қилинади, байрам чароғбонлиги ўтказилади. Ш.нинг 13-15-кунлари "Оқ тунлар" (кунлар) деб аталиб, бир қатор мамлакатларда бу кунларда рўза тутилади. Ш. ойининг 3-кунида Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг набиралари Ҳусайн туғилган, 5-куни - бошқа набиралари Ҳасан туғилган бўлиши мумкин деб ҳисобланган саналардан бири деб айтилади. Ш.нинг 15-куни - қибла Қуддусдан Маккага ўзгартирилган кун деб ҳисобланади. Ой номига ал-муъаззам - "иззатли" сифатини қўшиш билан исломда Ш.нинг аҳамияти уқтириб кўрсатилади

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш