Шафоат
Шафоат — (араб.) - бошқа бировга қўшилиб, унга ёрдам бериш ва ёнини олиб, бирор нарсани унинг учун сўраш. Кўпинча, Ш. мартабаси ва ҳурмати юқори шахснинг ўзидан паст одамнинг тарафини олиши тушунилади. Қиёматдаги Ш. ҳам шундандир ("ал-Муфрадот фи Рарийбил Қуръон" 263 с.) Ш.чи ўзини, Ш. қилинадиган шахсга унга ёрдам бериш ва унинг учун бир нарсани тилаш учун, қўшади. Шунингдек, Аллоҳнинг ҳузурида Ш. берувчилар ҳам, гуноҳкорларга кўмак берадилар. Ш. бир неча турларга бўлинади. 1-улуғ Ш. бўлиб, барча пайғамбар (ас)лар ичидан Пайғамбар Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ўзларига хос қилингандир. Бунинг далили, Бухорий, Муслим ва б. ривоят қилган "улкан шафоат" ҳадисидир. 2-Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг, яхшиликлари ва ёмонликлари баробар бўлиб қолган одамлар жаннатга киришлари учун Ш. қилишлари. 3-Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг, бошқа бир, дўзахга амр қилинган одамларни унга кирмасликлари учун Ш. қилишлари. 4-Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг жаннатга кирган одамларнинг амаллари саллаллоҳу алайҳи ва салламоби тақозо қилган даражадан юқори даражага кўтариш учун Ш. қилишлари. 5-Баъзи қавмларни жаннатга ҳисобсиз киришлари ҳақидаги Ш. Бу қисмга далил Укоша ибн Мусонинг ҳадисидир. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга дуо қилиб, Аллоҳ уни жаннатга ҳисобсиз кирадиган етмиш минг кишилардан қилишини сўраганлар (Бухорий, Муслим). 6-Азобга сазовор одамлардан азобни енгиллатиш учун Ш. Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) амакилари Абу Толибнинг азобини енгиллатиш ҳақидаги Ш.ларига ўхшаш (Муслим, Абу Саъвд ал-Худрий ривоят килган). 7-Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг барча мўминларга жаннатга кириш изни берилишини сўраб қиладиган Ш.лари. 8-Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ўз умматларидан гуноҳи кабира қилганларига Ш. қилишлари. Ушбу 8 тур Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ва Ш. қилинувчига нисбатандир.Ш. шафоатчига қараб ҳам 8 турли бўлади: 1-Анбиё (ас)ларнинг умматларига Ш.и. 2-Фаришталарнинг гуноҳкорларга Ш.и. 3-Кичик болаларнинг ота-онасига Ш.и. 4-Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлганнинг ўз ахлидан 70 кишига Ш.и. 5-Қуръонни ёд олган кишининг ахли байтига Ш.и. 6-Мўминларнинг бир-бирларига Ш.и. 7-Қуръони каримнинг ўз қорисига Ш.и. 8-Рўзанинг рўзадорга Ш.и. Қуръони каримнинг 2-сура, 255-оятида Ш. тўғрисида жумладан шундай дейилган: "Унинг ҳузурида ҳеч ким (ҳеч кимни) Унинг руҳсатисиз шафоат қилмас".ШАХСЕЙ-ВАХСЕЙ - шиаликдаги мотам маросими. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) набиралари (Алининг ўғли) имом Ҳусайннинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳар йили муҳаррам ойининг бошида ўтказилади. Ш.-в. Шиаларнинг мотам юришлари вақтида одат бўлган "Шоҳ Ҳусайн, воҳ Ҳусайн" деган қичқириқларининг қисқарган шакли (яна қ. Ашуро).
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!