Шатҳ
Шатҳ — (кўплига шатаҳот ёки шатҳиёт; шатаҳа феълидан - "ҳаракатда бўлмоқ", "қирғоқлар томонидан қисиб қўйилиши натижасида жўш урмоқ" - дарёдага сув ҳақида) - сўфийнинг екстаз ҳолатида (важд) ўзини назорат қила олмай қолган сўфий айтадиган ибора. Ш. истилоҳи екстаз ҳолатининг ўзини ҳам англатади. Феълнинг маъносидан келиб чиқиб, тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф назариётчилари Ш.га сўфийни зикр пайтида Аллоҳни мушоҳада қилиши (мушоҳадат ал-ҳаққ), ундаги "мен"ни "йўқ бўлиши" (фано ан нафсиҳи), У билан ўзининг бирлигани ҳис етиши (иттиҳод) натижасида уни чулғаб олган ҳиссиётларининг "отилиб чиқиши" деб таъриф берганлар. Бу ҳолатдаги сўфийлар оғзидан чиққан енг машҳур иборалардан Мансур ал-Ҳалложнинг "Мен-Худо!" (ана-л-Ҳаққ), Бистомийнинг "Мен шарафлиман! О мен қанчалар буюкман!" (субҳани, субҳани ма аъзама шаъни), аш-Шиблийнинг "Сизнинг даврингиз тугаяпти, фақат менинг вақтимнинг на охири на боши бор!", Ибн Сабъиннинг "Хутсодан ўзга ҳеч нарса йўқ" ва б.ни кўрсатиш мумкин. Умуман олганда Ш.ни сўфийда содир бўладиган шахсий ички кечинмалар, уни сўз билан таърифлаш мушкул бўлган ҳиссиётларини изҳор етишга бўлган интилиши деб изохдаш мумкин.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!