Шайхулислом — муайян мамлакатда ислом ташкилотлари бошлиғи - олий диний унвон. Фахрий унвон сифатида 10-а.дан у ёки бу фақиҳ ёхуд сўфийга нисбатан ишлатилган. 13-а.дан кейин мунтазам суратда қўлланилган. Бухоро хонлиги, Туркия (16-а.дан 1924 й.гача) ва б. давлатларда Ш. - енг олий диний лавозим. Бундай лавозим ва унвон мусулмон мамлакатларининг баъзиларида учрайди. Шиаликка мансуб диний бошқарма раҳбари ҳам Ш. унвони билан юритилади. Суннийликка мансуб бошқармаларнинг раҳбарлари муфтий унвонига ега.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш