Шайхийлар
Шайхийлар — аш-Шайхия (ёки ал-ҳасания) - 1. Ғарбий Хуросон (Ерон)да 14-а.нинг 30-80-й.ларида мавжуд бўлган шиаликдаги сўфийлик тариқати. Унинг асосчиси, мозандаронлик дарвиш Шайх Халифа шайх Балуйи Амолийнинг муриди бўлиб, лекин устози қарашларида "нуқсон" борлигани билгач, уни тарк етиб бир мунча вақт шайх Алоуддавла Симноний хонақосидан қўним топган. Сўнгра Сабзавор жоме масжидида яшаб, "исёнкорлик руҳи"даги ваъзлар билан чиқа бошлаган, унинг издошлари кўпайиб борган. Сунний фақиҳлар фатво тузиб, унда Ш. раҳбарини масжидда дунёвий нутклар сўзлаганликда, илоҳиётчиларнинг тақикларини бузганликда ва яширин фаолият юргазганликда қоралашган. 1335 й. Шайх Халифа яширин суратда ўлдирилган ва 1342 й.гача Ш. тариқатига шайхнинг муриди, Хуросон шаҳарлари аҳолисини Ш.га даъват қилган Ҳасан Журий бош бўлган. У муридларни яширин иш кўришга, қуролли чиқишга тайёргарлик кўришга чақирган. Унинг муридлари орасидан кейинчалик мўғуллар зулмига қарши кўтарилган ҳаракат аъзолари - сарбадорлар ҳам етишиб чиққан. Тарихчи Хондамирнинг фикрига кўра, шайх Ҳасан Журий сарбадорлар амири Масъуд буйруғига кўра қатл етилган (1342), унинг вориси Дарвиш Азиз ҳам 30 йилдан сўнг ўлдирилган. Ш. тариқати 14-а. 80-й.ларигача мавжуд бўлиб, сўнгга сарбадорлар амири Ш.ни тақикдаб қўйган. 2. Еронда 19-а.да тарқалган шиаликдаги илоҳиёт мактаби. Асосчиси - шайх Аҳмад ибн Зайниддин ал-Аҳсоий (1753-1826). Ш. мафкураси шиаликдаги ахборийлардан фарқ қилган: Ш. ривоятлар сонининг кўпайиб кетганлиги ва улар танқид қилинмаслигига қарши чиққанлар. Ш.га кўра, 12 имом илоҳий ироданинг намоён бўлиши, Аллоҳнинг хоҳишларини шарҳловчилардир ва шу жиҳатдан улар - яралишнинг охирги сабабидирлар. Улар Аллоҳ яратган барча нарсаларни акс еттирадилар, лекин ўзлари қувватга ега емас. Ш. таълимоти Ерондаги бобийлар ҳаракатига ғоявий асос яратиб берган, бироқ, Ш.нинг унда иштирок етганлари номаълум. Лекин 19-а. ўртасида бобийларга нисбатан қилинган қатағонлик, қувғин Ш.га ҳам тааллукли бўлган, уларни таъқиб етиш кейинчалик ҳам давом етган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!