Шайх
Шайх — (араб. - кекса, оқсоқол; қабила, уруғ, оила оқсоқоли) - ислом дини тарқалган мамлакатларда аввал билимдон кишилар, олимлар, сўнгра руҳонийлар, уламолар, фақиҳлар. Кейинчалик сўфийлик тариқатидаги пирлар, ешонлар, муқаддас жойларнинг мутасаддилари ҳам Ш. деб юритилган. Арабларда исломдан илгари уруғ, қабила бошлиқлари, катта патриархал оила оқсоқоллари Ш. деб аталган. Мусулмон мамлакатларида ҳозир Ш. олий диний мактабларнинг мударрислари ва йирик уламоларнинг унвони сифатида ҳам қўлланилади. Ўрта Осиёда Ш. кўпинча муқаддас мозорлар ва қадамжоларда садақа ва назр-ниёз олиб турадиган руҳонийлар табақасига нисбатан ишлатилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!