Шайтон
Шайтон — (араб.) - олий даргоҳдан ҳайдалган фариштанинг номи. Араб тилида шайтон сўзи жин, инс, ҳайвон ва б. махлуқларнинг бўйсунмас, саркашларига нисбатан ишлатилади. Қуръонда талқин қилинишича, Ш.ни Аллоҳ оловдан яратган, кейинчалик амрига итоат қилмагани учун олий даргоҳдан қувилган, (ражим) деб лаънатлаган. Лекин Аллоҳ бандаларини синаб кўриш учун Ш.га мухдат берган. Шунинг учун у барчани йўддан оздиришга ҳаракат қилади. Қуръонда Ш. сўзининг синоними сифатида Иблис ибораси ҳам ишлатилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!