Зоҳирийлар
Зоҳирийлар — (араб. зоҳир - ташқи, ошкор) - 1) Қуръон таълимотини айнан тушунувчи ва сўзма-сўз талқин қилувчи оқим тарафдорлари. Ботинийларнинг қарама-қаршиси. 2) 10-13-а.ларда тарқалган ва кейинчалик йўқолиб кетган шариат мазҳаби. Унга Довуд ибн Али ал-Исфаҳоний аз-Зоҳирий (883 й. в. е.) асос солган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!