Зино
Зино — (араб. - бузуклик, фаҳш, зинокорлик) - ислом ақидаси бўйича еркак ва аёлнинг шаръий никоҳсиз жинсий алоқада бўлиши. Шариатда З. учун юз дарра уришдан тортиб ўлим (тошбўрон қилиш) жазосигача белгаланган. Лекин жазога ҳукм қилиш учун З. билан айбланувчиларнинг ўзлари иқрор Бўлиши ёки тўртта ишончли гувоҳнинг бўлиши шарт қилинган. Акс ҳолда, - диний манбаларда айтилишича - арзимаган сабаблар билан инсоннинг обрўси тўкилиши, иғвогар, бўҳтончиларга қўл келиши мумкин. Юз дарра уришга ҳукм етилган З. қилувчи (зинокор) ер ва аёл аввал уйланмаган, турмуш қурмаган бўлиши керак. Аммо, уйланган, турмуш қурган бўлса, уларни ўлгунча тошбўрон қилиниши белгиланган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!