Зиндиқ
Зиндиқ — (кўплига - занодиқа) - илоҳиётда, асосан, монийлик, маздакийлик ва хуррамийлар таълимоти вакилларини англатувчи истилоҳ; кенг маънода "Аллоҳга ишонмовчи", мўминнинг зидди. З сўзи Исломга сосонийлар давридага ероний лаҳжадан З деб Авестони янгича, аллегорик талқин етувчи кишиларни аташган. Исломда З истилоҳини кенг қўлланилиши унинг диний талқинидан кўра, кўпроқ сиёсий жиҳати билан изоҳланади. "Аллоҳга ишонмаслига" (зандақа) имон учун емас, авваламбор давлат ҳокимиятига хавф-хатар туғдирувчи шахсларни З деб еълон қилишган. Зандақани тарғиб етгани учун исломда илк бор З. деб қатл етилган шахс Жаъад ибн Дирҳам бўлган. У Қуръон яратилган деб даъво қилгани учун 742 (743) й. Ироқда осиб ўлдирилган. Халифа ал-Маҳдий даври 775-785)да махсус қозилик мансаби - Зларни назорат етувчи (соҳиб ёки Ориф аз-зандақа) тайин етилган. Ислом тарихидаги З.ларга қарши намунали жазо чоралари кўрилган холлар кўп бўлган (моликийлар Ғарбда, ханафийлар - Усмонли турк салтанати даврида). Ҳоз. вақтда ислом ақидапарастлари З тушунчасини дин манфаати йўлида етарлича қайғурмаётганларга нисбатан ҳам қўллайди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!