Зиммий
Зиммий — (араб. бировнинг зиммасидаги шахс), аҳли зимма- ислом давлати соясида яшайдиган ғайридинлар. Яъни, улар дини, жони, моли ва б. соҳаларининг тинч-омонлиги мусулмонлар зиммасида бўлганлардир. Улар билан аҳднома тузилганда мусулмонлар ана ўша нарсалар ила уларни таъминлашни ўз зиммаларига олганлар. Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) даврларида Мадинаи Мунавварада яҳудийлар мусулмонлар билан аҳднома асосида ахли зимма бўлиб тинч-омон ўз динларига амал қилиб яшаганлар. Абу Бакр Сиддиқ (ра)нинг даврларида ҳам ана ўша сиёсат давом етди. Умар ибн Хаттоб (ра)нинг Байтул Макдис насороларига берган аҳдлари ва улар билан қилган муомалалари исломда Зларга бўлган муносабатнинг намунасидир. У киши Жобияда турганларида ҳузурларига Илия ахли келиб омонлик сўрашди. Улар билан жизя бериш ҳақидаги сулҳ тузилди ва қуйидаги аҳднома ёзилди: "Бисмиллаҳир рохманир роҳийм. Ушбу Аллоҳнинг бандаси, мўминларнинг амири Умар Илия ахлига берган омонликдир. У уларнинг жонларига, молларига, черковларига, хочларига, беморларига ва соғларига ҳамда барча миллатига омонлик берди. Уларнинг черковлари маскан қилинмайди, бузилмайди ва черковлар, улардаги нарсалар, хочлар ҳамда уларнинг молу мулкларидан бирор нарса камситилмайди. Улардан бирор кишига зарар етказшшайди. Илияда улар билан бирга бирорта ҳам яҳудий маскан тутмайди. Аҳли Илия зиммасида худди аҳди Мадоин бергандек жизя бериш бордир. Румларни (византияликларни) ва ўғриларни чиқариш уларнинг зиммасидадир. У ердан ким чиқса, то омонлик ерига етиб олгунича жони ҳам, моли ҳам омонда бўлади. Улардан ким муқим қолса, у ҳам омондадир. Унинг зиммасига ҳам ахли Илияга бўлган жизя лозим бўлади. Аҳли Илиядан ким жони ва моли ила Румлар билан кетишни ва ибодатхона ҳамда хочларини қолдиришни истаса, улар омоштик жойларига етиб олгунларича ўзларига ҳам, ибодатхона ҳамда хочларига ҳам омонлик бор. У ерда ер аҳдидан ким бўлган бўлса, улардан ким қолишни истаса қолаверади. У аҳди Илия ўтаган жизяни ўтайди. Ким истаса, ахли Рум билан кетаверади. Ким истаса, ахлига қайтиб келаверади. Ҳосилларини йиғиб олмагунларича улардан ҳеч нарса олинмайди. Қачон улар ўз зиммаларидаги жизяни берсалар, ушбу мактубдага нарсаларда Аллоҳнинг аҳди, Унинг Расулининг зиммаси, халифаларнинг зиммаси ва мўминларнинг зиммаси бор". Ушбу аҳдномани Илиянинг аъёнларига олиб боришганвда улар чексиз куюндилар. Бунчалик кенгликлар ва ҳимоялар бўлиши уларнинг етти ухлаб тушларига ҳам кирмаган еди. Бир минг тўрт юз йилдан кўпроқ олдин ёзилган ушбу ҳужжатда Ислом давлатининг ғайридин кишиларга қандоқ муносабатда бўлиши кўриниб турибди. Улар тўлиқ еркинлик, ҳақ-ҳуқуқлари билан таъминланган бўлиши ҳам яққол кўриниб турибди. Шунинг учун ҳам ўша пайтларда кўпгина ғайридин халқлар ва жамоалар ўз диндошлари ҳукмидан кўра мусулмонларнинг ҳукмини афзал кўрганлар. Бунга мисоллар кўп. Буни инсофли ғайридин боҳислар китоб қилиб ёзганлар. Ана ўша нарсани ҳозиргача биров қила олгани йўқ. Ҳоз. хорижий Шаркдага мусулмон мамлакатларида З ҳақидаги тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвур борган сари йўқолиб бормоқда, қайси динда еканидан қати назар барча фуқаролар умумий қонунга итоат етадилар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!