Зикр
Зикр — зикр тушиш (араб. ёдга олиш, еслаш) - тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфда худони ёдга олиш билан боғлиқ маросим. Илоҳиётчилар Аллоҳни ёдга олиш зарурлигини Қуръони каримнинг "Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур" (13:28) деган ояти билан боғлайдилар. З овоз чиқариб (зикр ал-жаҳрий) ва овоз чиқармасдан (зикр ал-хафий) тушилади. Овоз чиқариб З тушиш Ўрта Осиёда ҳам кенг тарқалган. Бунда бир гуруҳ сўфийлар аввал давра қуриб ўтиради, бир киши (қаввол) муайян ибораларни маълум оҳангда ўқийди, унга айрим мусиқа асбоблари жўр бўлади; бора-бора кишилар ўрнидан туриб, ўзига хос ҳаракатлар қила бошлайдилар. З вақтида сўфий ва дарвишлар "Аллоҳ ҳайй" (Аллоҳ тирик); "ла илоҳа иллаллоҳ" (Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқ); "Аллоҳу акбар" (Аллоҳ -енг улуғ); "ал ҳамду лиллоҳ" (Аллоҳга ҳамду санолар)" ва б. сўзларни такрорлайди. Узоқ вақт такрорланган сўзлар, мусиқа ва рақс натижасида З тушаётган ўзлигани унутади, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ва ҳеч нарсани ёдига келтирмайди. Зотан сўфийлар учун З тушишдан асосий мақсад Аллоҳга яқинлашишдан иборат. З мавлуд ва бошқа диний маросимларнинг таркибий қисмига айланган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!