Зиёрат — (араб. - бирор ерга ёки шахс ҳузурига бориш) - муқаддас жойларга, мозор ва қабристонларга бориб, муайян расм-русумларни бажариб келиш. З маросими одатда қабр тепасида Қуръоннинг айрим суралари (айниқса Фотиҳа сураси)ни ўқиб, марҳум ҳаққига дуо қилиш, шунингдек хайр-еҳсон, садақа бериш кабилардан иборат. Ислом дини ақидасига кўра, азиз-авлиёларнинг мақбараларига З учун борилганда уларнинг руҳларидан мадад сўрапшик, ҳожатлар раво қилиниши, дардларга шифо берилиши, фарзанд ато етилиши каби илтижолар ножоиздир. Чунки, бу каби амалларни рўёбга чиқариш фақат Аллоҳнинг ихтиёридадир. З қилинувчилар пайғамбар бўладими, авлиё ёки тариқат шайхи бўладими, улардан нажот сўраш ўрнига ҳақларига дуои хайр қилиш, садақа-еҳсон саллаллоҳу алайҳи ва салламобларини уларнинг руҳларига ҳадя етиш ўринлидир. Исломда шахсга сиғиниш ширк саналади. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзларининг бир ҳадиси шарифларида айтганлар: "Қабристонларни зиёрат қилиб турингазлар, зеро у охиратни еслатади". Охиратни еслаш еса, кишини ёвузликдан узоқлаштириб, езгуликка яқинлаштиради.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш