Аҳмадия
Аҳмадия — 19-а. охирида Ҳиндистонда вужудга келган диний ҳаракат. Мирза Рулом Аҳмад Кодиёний (1835-1908) асос солган. У 19-а.нинг 70-й.ларида Панжоб мусулмонлари ўртасида йирик уламо ва авлиё сифатида ном чиқарган. Ислом тарихи ва илоҳиёт бўйича бир неча асар ёзган. 1891 й.да "Анжумани Аҳмадия" диний ташкилотини тузган. Издошлари уни "пайғамбар", деб еълон етган. Вафотидан кейин унинг ўрнига Ҳаким Нуриддин қолган. Башар Аҳмад ибн Рулом ҳам таниқли А. арбобларидан ҳисобланади, "Сийрат ул Маҳдий" ("Маҳдийнинг ҳаёт йўли"), "Калимат ул-фасл" ("Ажратувчи сўз") ва б. китоблари бор. А. ақидалари исломга зид. А. ақидаси бўйича: 1) Ғулом Аҳмад ваъда қилинган Исо Масиҳ емиш; 2) Аллоҳ рўза тутар, намоз ўқир, ухлар, уйғонар, ёзар, имзо чекар, баъзан адашар емиш; 3) Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) охирги пайғамбар емас, чунки Аллоҳ ўз еҳтиёжига кўра ер юзига пайғамбарлар юбориб турар, улардан енг афзали еса Ғулом Аҳмад емиш; 4) Жаброил (ас) Ғулом Аҳмадга ваҳий олиб тушар емиш; 5) Кодиён қишлоғи Маккаи-мукаррама ва Мадинаи-мунавварадан афзал емиш; 6) Арақ ичиш, афъюн ва б. маст қилувчи нарсаларни истеъмол қилиш мумкин. Ҳоз. кунда аҳмадийлар Ҳиндистон ва Покистондан ташқари, бир неча араб мамлакатлари, Ерон, Афғонистон, Африка ҳамда Ғарб мамлакатларида тарқалган. Лондонда уларнинг катта маркази бор. Аҳмадийлар МДҲ ҳудудига кейинга йилларда кириб келди. Кўпроқ ишбилармон, тожир ва хайрия жамияти вакиллари сифатида Татаристон ва б. жойларда расмий рўйхатдан ўтган. Робита ал-алам ал-ислом (Ислом олами иттифоқи) А.ни "исломга ёт оқим" деб еълон қилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!