Заҳабий
Заҳабий — Абу Абдуллоҳ Шамсуддин Муҳаммад ибн Аҳмад (1274, Дамашқ -1348) -машҳур тарихчи ва муҳаддис. Дамашқ ва Қоҳира мадрасаларида таҳсил олган, сўнг Дамашқ мадрасасида мударрислик қилган. Ислом оламида тарих ва ҳадис алломаси сифатида шуҳрат қозонган. 12 жилдли "Тарих ал-Ислом" ("Ислом тарихи"), "Ал-Ибар" ("Ибратлар"), "Сияр ан-нубало" ("Олижаноб кишилар сийратлари"), Табақот ал-ҳуффоз" ("Ҳадис ҳофизлари табақалари"), "Табақот ал-қуррў" ("Қорилар табақалари"), "Мийзон ал-иътидол фий нақд ар-рижол" ("Ҳадис ровийларига баҳо беришнинг адолатли мезони") каби ислом тарихи ва ҳадисга доир кўплаб асарлар ёзган. Булардан енг машҳури "Тарих ал-Ислом" асари бўлиб, унда Ўрта Осиё, жумладан Мовароуннаҳр тарихининг ўрганилмаган жиҳатларини ойдинлаштирувчи кўплаб муҳим маълумотлар бор.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!