Заразмий — Абул Ҳасан Али ибн Хужр ас-Саъдий ал-Марвазий аз-Заразмий (771-858) -муҳаддис, фақиҳ, адиб. Марв вилоятидаги Заразм қишлоғида туғилган. Ироқ ва Хижоздаги шаҳарлар бўйлаб кўп саёҳатлар қилган. Ундан таълим олиш учун ҳузурига турли мамлакатлардан олимлар келишган. Самъоний З.нинг 10 та устози ва 7 шогирдини санаб ўтади. З фиқҳ ва ҳадисга оид 3 та асар ёзган. Заразм қишлоғидаги қабри зиёратгоҳ бўлган.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш