Замзам
Замзам — Оби замзам- Макка ш.даги "Масжиди Ҳаром" саҳнидаги муқаддас булоқ. Каъба ёнида бўлиб, ҳоз. вақтда пастда -алоҳида ва махсус жойга ўтказилган сув жўмраклари орқали ичилади. Булоқ суви кенглиги бир қаричдан ортикроқ пўлат қувур орқали чиқади, ойнабанд хонада хизматчилар уни Масжиднинг биринчи, иккинчи ва учинчи қавати (томи)га тарқалишини назорат қилиб турадилар. Сув тарқатгач ускуналар кеча-кундуз бетўхтов ишлайди. З тарихи узоқ. Ривоятларга кўра, булоқнинг пайдо бўлиши Иброҳим (ас)нинг ўғли Исмоилнинг таваллуди билан боғланади: чўлда қолдириб кетилган биби Ҳожар чақалоғи (Исмоил) дунёга келгач, ювиниш ва чанқовини босиш мақсадида сув ахтариб шу яқиндаги Сафо ва Марва тепаликлари орасида етти марта елиб-югуради. Сув тополмай обдон толиққан она чақалоғи ёнига қайтса, унинг оёклари остидан сув чиқаётганлигини кўради. Нима кдларини билмай шошиб қолган биби Ҳожар "зам, зам" (яъни "тўхта, тўхта!") дейди. Бошқа бир ривоятда онанинг мушкул аҳволидан бохабар бўлган Жаброил (ас) ерни сийпалаб сув чиқариб берган дейилади. Лекин орадан кўп асрлар ўтиб булоқ кўзи ёпилиб қолади. Вақти келиб Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бувалари Абдулмутталиб булоқ кўзини қайта очган. З Қуръони каримда тилга олинган. З сувига юз-қўлларни ювиш, ундан ичиш ҳаж ва умра амалларини бажаришнинг белгиси ва саллаллоҳу алайҳи ва салламобли иш ҳисобланади. Зиёратчилар қайтишда ўзлари билан сувдан олиб кетиб, кўпчиликка тарқатадилар. Ҳоз. Маккада сувни турли ҳажмлардаги идишларга куядиган мослама ишга туширилган. З суви ўзига хос хусусиятга ега. Таркиби киши танаси учун фойдали маъданларга бойлиги, ошқозон-ичак, қон томири ва б. баъзи касалликларга даво екани аникланган. Шу боис "З суви саломат киши учун таом, касалмандлар учун шифобахшдир" дейилган ҳадиси шарифда.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!