Замахшарий
Замахшарий — Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад (1075-1144) - тилшунос, шоир, муътазилийлар назариётчиси, фақиҳ. "Жоруллоҳ" - "Аллоҳнинг қўшниси", "Бутун дунёнинг устози", "Хоразм фахри" номлари билан улуғланган. Хоразмнинг Замахшар қишлоғида туғилган. Отаси раҳбарлигида саллаллоҳу алайҳи ва салламод чиқариб, Гурганжда, Бухорода илм олган. Бир неча йил хоразмшоҳлар саройида хизмат қилган. 1118 й.дан бутун умрини илм-фанга бағишлаган. Икки марта ҳаж сафарида бўлган. Кўҳна Урганчда вафот етган. З араб тили, адабиёт, география, тафсир, ҳадис ва фиқҳга оид 50 дан ортиқ асар яратган, уларнинг 20 га яқини сақланиб қолган. Унинг Қуръон тафсирига бағишланган "Қуръон ҳақиқатлари ва уни шархдаш орқали сўзлар кўзларини очиш" ("Ал-Кашшоф ан ҳақоиқ ит-танзийл ва уюн-ил-ақовийл фи вужуҳ ит-таъвийл) асари машҳурдир. 1132-1134 йларда Маккада ёзилган бу китоб қисқача "Кашшоф" деб аталади. Муътазилийлик руҳидаги бу асарда З Қуръоннинг яратилгани ғояси ифодаланган. Тавҳид (яккахудолик) тушунчасини, Аллоҳ сифатларини муътазилийлар нуқтаи назаридан талқин қилган. Асар Қуръон матнини чуқур филологик таҳлил қилганлиги билан қимматлидир. Бу асар дунёнинг турли шаҳарларида қайта-қайта нашр қилинган. Мусулмон аҳли, олимлар ундан ҳозиргача муҳим дастур сифатида фойдаланадилар. "Кашшоф"нинг юзга яқин қўлёзмаси ва унга ёзилган 20 дан ортиқ шарҳи бор. З.нинг фиқҳга оид "Турли масалаларнинг муҳими", "Ворислик ҳуқуқи илми бўйича машқ", дин асослари ҳақидаги "Усулдаги тартиботлар", "Шаҳодат калимаси ҳақида рисола", ҳадисларга бағишланган "Ғариб ҳадислар ҳақида ажойиб асар", шунингдек тил, наҳв масалаларини кенг ёритган китоблари, шеърий девонлари сақланган бўлиб, улар турли тилларга таржима қилиниб чоп етилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!