Закот
Закот — (араб - тозалаш, садақа бериш) - мол-мулк ва даромаддан бериладиган садақа, хайр-еҳсон. Исломнинг беш асосий талабларидан бири. Шариатга мувофиқ, муайян бойликка нисобга ега бўлган мусулмон 3. беради. Унинг микдори (85 гр. олтин микдоридаги маблаг). Мазкур маблаг кишининг ўзи ва қарамоғидагиларнинг зарурий еҳтиёжларидан ортиқча бўлиши лозим. Бу маблағга кишининг жамғармаси, дўкондага сотиладиган моллари, сотаман деб олиб қўйган нарсалари, бировга берган қарзи киради. Қуръони каримнинг айрим сураларида 3. намоз билан ёнма-ён зикр етилган. У йилда бир марта берилиши шарт бўлган хайр-еҳсон (садақа) қаторига киради ва айни вақтда ибодат ҳисобланади. Бериладиган З. микдори маблағларнинг 1/40 улуши (2,5%)га тенг; Зотан З.нинг асл ҳикмати фақир ва муҳтожларнинг ҳожатларини чиқармоқдир. З.ни бера олмайдиган мусулмонлар олишга ҳақли, аввал З. қариндошлар орасвдага муҳтожларга, ундай қариндошлар бўлмаса, сўнг бошқа камбағал, қарздор, мусофирларга берилади. Деҳқонлар ва чорвадорлардан олинадиган З. миқдори бир оз бошқачароқ белгиланган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!