Закариё
Закариё — (ас) - Қуръонда номи зикр қилинган пайғамбарлардан бири. З. (ас) Қуръонда 8 жойда зикр қилинган. 3. (ас)нинг насаби ҳақида Қуръонда бирон нарса дейилмаган. З. (ас) ёши улғайганда ҳам бефарзанд еди. Шу сабабли ўзларидан кейин "Бани Исроил" қабиласининг аҳволи не кечар екан, дея кўп ўйларди. Чунки, улар шариат аҳкомларига яхши риоя қилмас, З. (ас)дан кейин уларга номақбулроқ киши сардорлик қилса, улар залолат кўчасига кириб кетишлари аниқ еди. Қуръонда келганқтсек, ўзини ибодатга бағишлаган Марямга З. (ас) кафиллик қилар, зеро, З. (ас) Марямнинг холасининг ери еди. З. (ас) масжиддан Марям учун махсус жой ҳозирлаб, ҳар куни унинг ҳолидан хабар олиб турар еди. Масжидда Марямга ғойибдан турли таому шарбатлар, мевалар инъом етилаётганини сезган З. (ас) увдан бу нозу неъматлар қаердан келаётганини сўради. Марям буларнинг барчаси Аллоҳнинг марҳамати еканлигини айтди. Шунда, Аллоҳнинг ҳар нарсага қодир еканини билган З. (ас) Аллоҳнинг марҳаматидан умид қилиб, қариб, заиф бўлиб қолгани ва бефарзандлик доғи уни куйдираётганини арз етиб, Аллоҳдан илтижо билан фарзанд сўради. Фарзанд сўрашидан асосий мақсад насл қолдириш ва ўзидан кейин қавму қариндошларини ёмон йўлга юриб кетишларидан сақлаб, улар орасида одилона ҳукм юргазадиган ўринбосар бўлишини истаган еди. Бу ҳакда Ол Имрон сураси 37-38-оятларда ва Марям сураси 2-7-оятларда баён қилинган. Аллоҳ таоло З. (ас)нинг дуосини қабул етганини, Яҳё исмли фарзанд дунёга келиши башоратини малоикалар З. (ас)га етказадилар. З. (ас) "ўзим қари, хотиним ёшлигидан бефарзанд бўлса, енди бу хушхабар қандай бўлар екан" деб таажжубланади. Шунда унга: "Бу Аллоҳнинг иродаси. Аллоҳ ҳар нарсага қодир зотдир" - деган ваҳий бўлади. З. ундай бўлса хотини ҳомиладор бўлганлигини қандай қилиб билиши мумкинлигини Аллоҳдан сўраганида - "Хотининг ҳомиладор бўлганида сен одамларга гапира олмай, тилинг сўзга келмай қолур. Фақат ишора билангана уларга хитоб қила олурсан. Бу ҳолат 3 кун давом етур. Ана шунда билгилким аёлинг фарзандга ҳомиладор бўлган бўлур. Шу кунларда сен Аллоҳга тасбеҳ ва таҳлил айтишга машгул бўлган", - деган хитоб бўлди. Бу ҳақда Ол Имрон сураси 41-оятда баён қилинган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!