Зайдийлар — шиаликда вужудга келган фирқа тарафдорлари. 8-а. ўрталарида пайдо бўлган. Араб халифалигида зиддиятлар кескинлашиб, гуруҳлар ўртасидаги кураш кучайган, умавийлар ҳокимияти инқирозга учраган даврда вужудга келган. Фирқа шиаларнинг 5-имоми Муҳаммад ал-Бокирнинг укаси Зайд ибн Али Зайн ал-Обидин номи билан аталган. 864 й.да З. қўзғолони Шим. Еронда ғалаба қилиб, мустақил давлат вужудга келди. Табаристон, Дайлам, Гилон вилоятларини ўз ичига олган бу мустақил давлатдаги З. имомлари 300 йилча ҳукмронлик қилган. 901 й.да З. Яманда ҳам ҳокимиятни қўлга киритиб, мустақил давлат тузган. Яманда З. ҳукмронлига 1962 й. 26 сент. инқилобигача, яъни Яман республика деб еълон қилингунча давом етган. З. Зайдни сўнгги 5-имом ҳисоблаб, ундан кейинги шиа имомларини тан олмайди. Улар ўз ақидалари ва маросимлари жиҳатидан шиалар ва суннийлар ўртасида туриб, ҳар иккала оқимга нисбатан муросасозлик йўлини тутади. З. яширинган имом Маҳдийга ишонмасликлари, Алидан илгариги уч халифа (Абу Бакр, Умар, Усмон)ни лаънатламасликлари, тақийя тамойилини ва мута (ёки сийға) никоҳини инкор етишлари билан шиалардан, авлиёлар ва мозорларга сиғинишни ҳамда дарвишлик ва зоҳидликни инкор етишлари билан суннийлардан ажралиб турадилар. Ўз ақидаларида муътазийлардан ирода еркинлиги ва Қуръонни Аллоҳ яратганлигини, хорижийлардан еса, диний еътиқодни амалий фаолият билан мустаҳкамлаш тамойилларини қабул қилиб олганлар. Ҳоз. Яман аҳолисининг ярмидан кўпроғи З. фирқасига мансуб. Саудия Арабистонида, Покистон ва б. давлатларда хам бор

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш