Забур
Забур — диний манбаларга кўра, Довуд(ас)га. нозил бўлган илоҳий китоб. Библия "Қадимга аҳд" кисмининг бўлими. Юнон тилида "рсалом" ("псалом"), "псалтерион" ("псалтир"), қад. яҳудий тилида "таҳалим" деб аталган "Ҳазрати Довуднинг санолар китоби" номи билан машҳур бўлган диний-мусиқий оятлар мажмуи. Мил ав. 1500-500-йилларга тегашли. 3. санолари, асосан, Худога бағишланган мадҳиялар, дуолар, шукрона, илтижо, нола-фиғон, душманлардан шикоят ва ҳ.к.дан иборат. Уларга кўра, худо ҳамма нарсаларни кўриб-билиб, инсон қалбини доим синаб-имтиҳон етиб турувчи зотдир, у Исроил мамлакати тарихида ҳам ғаройиб мўжизаларни намоён қилган. Айрим саноларда Ясо(ас)нинг дунёга келиши, азоб чекиб, жон таслим етиши, сўнг тирилиб, ер юзида абадий ҳукмронлигини ўрнатиши башорат етилган (мас., 2, 21, 44, 71, 109-санолар). З.нинг баъзи оятлари Инжилга айнан кўчирилган, Исо(ас) шу оятлар мавзуида панду насиҳатлар қилган екан. Қуръони каримнинг "Сод" сураси (18-20-оятлар)да Довуд(ас) санолари тилга олинади. З.нинг асл нусхаси ажойиб шеърият намунаси сифатида Европа халқлари маданияти ва санъатига, оғзаки ижодига баракали таъсир кўрсатган. З.нинг ўзбек тилидага тўлиқ матни Библияни таржима қилиш институти (Стокголм) томонидан 1992 й.да "Инжил", "Таврот" ("Ибтидо"), "Забур" китоби таркибида чоп қилинган (таржимон доктор Юсуф Гулкаров).
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!