Юсуф
Юсуф — (ас) - Қуръонда тилга олинган пайғамбарлардан бири. Яъкуб (ас) нинг ўғли Қуръоннинг 12-сураси Ю.(ас)нинг номи билан аталади ва ундаги ҳикоя "енг гўзал қисса" деб номланади. Аллоҳ Ю.(ас)га тушлар таъбирини аниқ айта олиш қобилиятини ато етди. Нақл қилишларича, Яъқуб (ас) ўз фарзандлари орасида Ю.(ас)ни кўпроқ яхши кўрар еди. Акалари унга ҳасад қилиб қудуққа ташлаб юборадилар ва Ю.(ас)нинг ўлими ҳақида отасига ёлғон гапирадилар ва Ю.(ас)ни даштда бўри еб кетди деб алдайдилар. Карвончилар Ю.(ас)ни кудукдан чиқариб мисрлик бадавлат одамга сотади. Унинг хотини Зулайҳо Ю.(ас)ни севиб қолиб йўлдан урмоқчи бўлади. Ю.(ас) Аллоҳдан қўрқиб, кўнмайди ва Зулайҳо иғвоси туфайли гуноҳсиз зиндонга ташланади, зиндондагиларнинг ва Миср ҳокимининг туши таъбирини тўғри айтиб, у ердан қутулади. Давлат хазинасини сақловчи лавозимига тайинланади. Ю.(ас)нинг юрти Фаластинда очарчилик бошланиб, акалари унинг олдига келади. Ю.(ас)нинг ҳаёт екани хурсандчилик хабарини ешитган отаси Яъкуб(ас)нинг кўзи тузалиб кўрадиган бўлади. Ислом анъанасида Ю.(ас) чиройли йигит сифатида тасвирланади. Қуръонда Аллоҳ барча умматлар бошларига тушган бало-қазоларга сабр-қаноат қилса, уларни кулфатлардан халос етиб саодатли кунларга етказажаги уқтирилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!