Юнус
Юнус — (ас) - Қуръонда тилга олинган пайғамбарлардан бири. Зу-н-нун, яъни катта балиқ (кит) нинг ҳамроҳи деган ном ҳам олган. Қуръоннинг 10-сураси унинг исми билан аталади. У Аллоҳнинг ягоналигини тан олмаган ўз қавмидан ғазабланиб, Парвардигорининг изнисиз шаҳридан чиқиб кетади ва денгиз қирғоғига келади ва у ерда кетишга ҳозирланиб турган кема егаларидан ўзини ҳам бирга олиб кетишларини илтимос қилади. Кема соҳиблари рози бўлиб йўлга чиқишгач, кўп ўтмай Аллоҳнинг амри билан қаттиқ шамол туриб кучли тўлқин бошланади ва кеманинг чўкиши аниқ бўлиб қолади. Шунда кемадагилар "Бизнинг орамизда кимдир гуноҳкорга ўхшайди", дейишди ва ўзаро маслаҳат қилишиб, қуръа ташлашга, кимгаки қуръа тушса, ўша одам гуноҳкорлига аниқ бўлиши ва уни сувга ташлаб ўзларини сақлаб қолишларига келишиб олишди. Куръа бир неча бор ташланса ҳам Ю.(ас)га тушаверди. Шундан сўнг Ю(ас) денгазга ташланди. Аллоҳ катта бир китга Ю.(ас)ни ютишни ва унга бирон азият етказмасликни амр етди. Ўз хатосини тушунган Ю.(ас) Аллоҳга тавба-тазарру қилди Аллоҳ Ю.(ас) нинг дуоларини қабул етиб китга амр қилди ва кит уни денгаз соҳилига чиқариб ташлади. Шундан сўнг у яна ўз қавмини даъват қилади ва халқ Ю.(ас)га имон келтириб 6у дунё жазоларидан қутулади. Бу ҳакда Соффот сураси 139-148-оятларда ва Анбиё сураси 87-88-оятларда баён қилинган. Ю.(ас) қиссасида қавмни ҳидоятга бошлашда сабр-тоқатли бардошли бўлишга даъват бор. Ҳоз. вақтда Ироқда Ю.(ас) пайғамбарнинг Мосул ш. яқинидаги қабри қадамжоларда ҳисобланади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!