Югнакий
Югнакий — Аҳмад ибн Маҳмуд (тахм. 12-а.охири - 13-а. бошлари) - шоир, олим. Аҳмаднинг бобоси Мовароуннаҳрда ислом динини илк қабул қилган туркий қавмлардан бўлган. Алишер Навоий ўз асарларида Ю.ни Ўрта Осиёнинг машҳур шайхлари қаторига қўйиб, унинг туғма кўрлиги ҳақида ёзади. Ю.нинг "Ҳибат ул-ҳақойиқ" ("Ҳақиқатлар армугони") асари сақпаниб қолган. У илк ислом даврининг туркий тилдаги маданият обидасидир. Бу асар туркий елатларга исломий одоб қоидаларидан таълим беришга мўлжалланган. Асар бошдан оёқ тавҳид еътиқодига таянади, муаллиф фикрлари Қуръон оятлари, Пайғамбар ҳадислари билан далилланади. "Ҳибат ул-ҳақойиқ" Ўзбекистонда кенг ўрганилиб, ўзбек адабиёти тарихи дарсликларига киритилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!