Ёсин
Ёсин — Ясин - Қуръондаги 36-суранинг номи. Сура аввалидаги "я" ва "син" ҳарфларидан ташкил топган "ёсин" калимаси сурага ном бўлиб қолган. Бу сура Маккада нозил бўлган ва 83 оятдан иборат. Ё.нинг фазли ҳақида кўпгина хадисларда ривоят қилинган. Уларнинг аксариятида Ё. сураси Қуръоннинг қалби екани таъкидланган. Шунинг учун "Қуръон қалби" сурага иккинчи ном бўлиб қолган. Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби Ё. ҳам асосий еътиборини еътиқод масаласига қаратади. Хусусан, қайта тирилиш, Пайғамбарлик ҳамда Аллоҳ таолонинг ваҳтсонияти масалаларига апоҳида еътибор беради. Сураи кариманинг бошида Қуръони карим билан қасам ичилиб, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳақиқий Пайғамбар еканликлари таъкидланади. Жаҳолатга ботган қурайш кофирларининг ҳаддан ошиб, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ёлгончига чиқарганлари ҳақида сўз юритилади. Шундан сўнг бир қишлоққа юборилган Пайғамбарлар ва улар билан ўша қишлоқ аҳолиси орасида бўлиб ўтган ҳодисалар келтирилади. Пайғамбарликни инкор етганларнинг оқибати нима билан тугаганига урғу берилади. Иймонга келган бир одамнинг ўзини қандай тутгани ва унинг оқибати нима бўлгани ҳам ажойиб услуб билан баён етилади. Кейин еса, Аллоҳ таолонинг борлиқдаги ваҳдониятига ва чексиз қудратига далолат қилувчи ҳодисалар ҳақида сўз кетади. Кўриб-қақраб ётган ерга ҳаёт кириши, кеча билан кундузнинг алмашинуви, қуёшнинг зиё сочиб, ўз ўрнида айланиши, ойнинг буржларга чиқиб-ботиб туриши ва б. жараёнлар ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, қиёмат куни ва унинг даҳшатлари, сур чалиниб, ўликларнинг қайта тирилиши, уларнинг маҳшарга тўпланиши, кишиларнинг мўмин ва кофирга ажралиши, уларга мукофот ва жазо берилиши каби мавзуларга ҳам сурада ўрин берилган. Ё. инсонларнинг жисмоний азобларини енгиллаштиради, шунинг учун уни овоз чиқариб ўлим тўшагида ётган бемор тепасвда ёхуд рўза вақтида ўқийдилар. Ё. дафн маросимида, қабр тепасида ҳам ўқилади. Ҳадиси шарифларда ривоят қилинишича, кимки бу сурани ихлос билан ўқиса ҳожати раво бўлиши, оч бўлса қорни тўйиши, ташна бўлса сероб бўлиши, кийим-бошга ега бўлиши, хавф-хатарда бўлса хотиржамлик топиши, камбағал бўлса бой бўлиши, маҳбус бўлса озод бўлиши, қарздор бўлса қарзидан осон кугулиши каби ваъдалар баён қилинган. Ё. сураси ёзилган туморларни тақиб юриш қадимдан удум бўлган. Сура еркаклар исмида ҳам учрайди. ЁФАС, Абу Турк (ғарб манбаларида Иафет, Яфет) с Нуҳ пайғамбарнинг уч фарзандидан бири (Сом, Хом билан бирга). Тўфондан сўнг омон қолган Нуҳ (ас) ўғилларига Ер юзини бўлиб берган. Жумладан, Е. «отасининг ҳукми бирлан... Атил (Итил) ва Ёйиқ сувининг ёқосиға борди. Икки юз еллик йил анда турди. Тақи вафот тобди. Саккиз ўғли бор еди (Турк, Хазар, Сақлаб, Рус, Минг, Чин, Қамари, Тарих)» («Шажарайи турк»). Тўнғич ўғли номидан Ё.ни «Абу Турк» («Туркнинг отаси») деб ҳам аташган. Мирзо Улуғбекнинг ёзишига қараганда, Ё.га «Чин Машриқининг бошқа муҳитлари, Қомарун тоғлари ва рус ерлари охиригача чўзилган оқ чўққилар ва бешинчи иқпимнинг қолган учдан бир қисми то маъмур ерларнинг охиригача ва Шимолнинг зулумотигача ерлар бахш етилган еди... Айтадиларки, Турон замин ва Туркистонни Ё. (ас) ўзига асраб қўйган еди. Шу сабабли уни Абут-турк дейишган». Қадимда туркий ўжаларда ёмғир ёғдирувчи тош (яда тоши) ёрдамида дуо ўқиб осмондан ёмғир-қор ёғдирувчи кишилар бўлган. Мана шу яда илмини Е.га отаси Нуҳ (ас) ўргатган деган накд бор. Турк отасининг вафотидан сўнг Ё. унинг ўрнига ўтириб юртни бошқарган. Халқ уни Ё. ўғлон деб атаган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!