Езра — Езра - Қадимий Аҳдда номи келган роҳиб, Қонунни ўргатувчи шахс. Қуръонда номи зикр етилган Узайр билан бир деб ҳисобланади. Қуръонда айтилишича (9:30), христианлар Исо Масиҳни Худонинг ўғли дегани каби яҳудийлар Узайрни Худонинг ўғли деганлар. Ривоятларга кўра, яхудийлар Таврот солинган кутини йўқотганларида Узайр ушбу муқаддас китобни тиклаб берган. Таврот топилганидан сўнг Узайр тиклаган китоб билан бир хил екани маълум бўлган. Шундан сўнг яҳудийлар Узайрни Худонинг ўғли деганлар.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш