Яҳуд
Яҳуд — яҳудийлар. Я. истилоҳи Қуръонда Макка даврида пайдо бўлган, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) замондошлари бўлган яҳудийларни ёки умуман яҳудийларни англатган ва одатда насоролар (христианлар) билан ёнма-ён учрайди (3:67/60; 5:18/21, 82/85; 9:30 ва б.). Мадинагача яҳудийларнинг муқаддас тарихига қилинган кўплаб иқтибосларда, асосан, Бану Исроил -"Исроил фарзандлари" ибораси ишлатилган. Қуръонда яҳудийларга нисбатан 2 хил ёндашув акс етган. Бир томондан улар мусулмонлар каби якка худолик тамойилларига амал қилишган, шунингдек, Иброҳим (Авраам) елчилига билан боғлиқтсирлар, ислом иудаизм (яҳудийлик) томонвдан йўқотилган изчил яккахудоликни тозалагандек ва тиклагандек еди, яҳудийлар аҳди китобга мансуб едилар. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Маккада ва Мадинада бўлганларининг дастлабки пайтларида Ясриб (Мадина) ва Шим. Арабистондага кўплаб воҳалар аҳолисиининг анчагана қисмини ташкил қилган яҳудийлар орасидан ўзларига сафдош ва издопшар топиш умидида едилар. Бироқ, Ясриб яҳудийлари Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг пайғамбар еканликларини тан олмадилар ва у зотни ишончсиз ва масхаралаб кутиб олдилар, сўнгра қурайшийлар билан иттифоқ тузиб, Расулуллоҳнинг очикдан-очиқ душманига айландилар. Натижада, ҳижратнинг дастлабки йилларида мусулмонлар билан яҳудийликка еътиқод қилган ясрибликлар ўртасида бир нечта тўқнашувлар содир бўлиб, оқибатда Бану Қайнуқо, Бану Курайза ва Бану Надир қабилалари аъзолари Мадинадан кувғин қилинганлар, сўнгра яҳудийларнинг марказлари - Хайбар, Фадак ва б.га ҳарбий юришлар қилинган. Арабистондаги яҳудий жамоалари билан рақобат Қуръонда ҳам акс етган. Узайр (Ездра)ни илоҳийлаштирганлари учун яҳудийлар қораланган (9:30).
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!