Яҳё
Яҳё — (ас) - Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан бири. Закариё (ас)нинг ўғли. Я. (ас) ёшликдан ибодатга берилган, Тавротдага ҳукмларга астойдил амал қиладиган, ниҳоятда ҳалим ва камтар бўлган. Исо (ас) худонинг елчиси еканлигани биринчи бўлиб олдиндан айтган, унга ишонган ва ёрдам берган. Вояга етгач, Шомга бориб у ердагиларни Аллоҳнинг бирлигига ишонишга, ёлгиз Унгагина ибодат қилишга даъват етган. Я. (ас)нинг шаҳид бўлиши ҳақида бир қанча ривоятлар бор. Шулардан бирида айтилишича, у ниҳоятда келишган, чиройли бўлган. Подшоҳнинг хотинларидан бири уни яхши кўриб қолиб, ўз муҳаббатини изҳор етади. Лекин Я. (ас) аёлларга шаҳвоний муносабатда бўлмаслигини айтиб, маликага ҳеч қачон ерига хиёнат етмасликни насиҳат қилади. Я. (ас)нинг бу ҳаракатидан жахли чиққан аёл ўзининг сири ошкор бўлиб қолишидан қўрқиб, подшохдан уни ўлдиришни талаб етади. Я. (ас) меҳробда ибодат қилиб турганида ўлдирилади. У шаҳид бўлгач, бу ишга Парвардигорнинг қаҳри келиб, подшоҳнинг бутун хонадони билан ер ютгани ривоят қилинади. Дамашқдаги умавийлар масжидида жойлашган Я. (ас) сағанаси мусулмонлар зиёратгоҳи саналади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!