Яъқуб — (ас) - Қуръонда тилга олинган пайгамбарлардан бири. Ишоқ (ас)нинг ўғли, Юсуф (ас)нинг отаси Я. (ас) Аллоҳнинг бирлигига, ибодатига даъват етувчи пайғамбарлардан бўлган. Қуръонда унинг тақводорлиги ва пайғамбарлиги Аллоҳнинг Иброҳим(ас) авлодларига кўрсатган марҳамати сифатида ифодаланган (2:136/130, 140/134; 6:84). Я. (ас) ўғиллари орасида Юсуф (ас)га ниҳоятда меҳр қўйган еди. Бундан ранжиган бошқа ўғиллар Юсуф (ас)дан кутулиш йўлини излайдилар. Унинг жонига жабр қилиб, қудуққа ташлайдилар. Я. (ас) севимли фарзанди дардида йиғлайвериб кўзи кўр бўлиб қолади. Қуръонда айтилишича, Юсуф (ас)нинг кўйлаги Я. (ас)нинг юзига теккач, унинг кўзлари очилади. Ривоятларга кўра, ер юзидаги барча яҳудийлар Я. (ас)нинг ўн икки фарзандларидан тарқалган.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш