Хўжа
Хўжа — (форс. хожа - хўжайин, жаноб) - турли ислом мамлакатларвда турли даврларда турлича маъноларда ишлатилиб келинган фахрий унвон ва мурожаат шакли. 1. Мисрда ўрта асрларда Х.лар - бадавлат форс ва б. келганди саллаллоҳу алайҳи ва салламдогарлар. Сомонийлар (9-10-а.) ва Разнавийлар (10-12-а.) давлатларида улуғ (бузург) Х. - вазир унвони. Усмонийлар салтанатида Х. - уламони англатган. Султон мураббийси, сарой китобдори ва ҳарам оғалари ҳам шундай аталган. Х. и жаҳон - Ҳиндистон султонликларида (14-15-а.) юқори мансабдор шахслар унвони. Кўплиги хожагон -Усмонийлар салтанатида (16-20-а.) амалдорлар синфи номи. Х. боши - вилоятларда солиқ хизмати бошлиғи. Ҳоз. Туркияда Х. - дин билан шуғулланувчи шахслар ва ўқитувчига нисбатан мурожаат шакли. Бир қатор ҳоз. араб мамлакатларида хавожа (хуважа) - саллаллоҳу алайҳи ва салламдогарлар, биринчи навбатда номусулмон саллаллоҳу алайҳи ва салламдогарларни англатади ҳамда номусулмонларга нисбатан муомаланинг юмшоқ шакли. 2. Ўрта Осиёда 20-а. бошига қадар Х. - хулафои рошидин (Абу Бакр, Умар (асосан), Усмон ва Али (уни Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизлари Фотимадан бўлган авлодларидан ташқари; қ. Шариф) дан тарқалган еканликларини даъво етувчи шахсларнинг фахрий унвони. Бошқа манбаларда Х.лар арабларнинг фатҳий юришларида бошчилик қилган саркардаларнинг авлодлари деб ҳисобланади. Х.лар исломда оқсуяклар табақаси сифатида саййидлардан кейин туриб, имтиёзларга ега бўлганлар, баъзи мусулмон мамлакатларида ҳозир ҳам уларнинг имтиёзлари сақланиб келинмоқда. Урта Осиёнинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётида Х.лар катта нуфузга ега бўлганлар, жуда катта ер ва мулкка егалик қилганлар. 3. Абдулхолиқ Ғиждувоний асос солган Хожагон сўфийлик тариқати аъзосини англатувчи истилоҳ, кейинчалик (19-а.) келиб чиқиши мана шу тариқат билан боғлиқ бўлган бир неча ҳукмдорлар сулоласи. 4. Ҳиндистондаги исмоилийлар-низорийлар жамоасини англатувчи истилоҳ. Улар шунингдек, Занжибар, Африканинг шарқий қисми, Ҳиндикуш (у ерда маволис деб ҳам аталганлар), Ўрта Осиёнинг бир қанча вилоятлари, Шарқий Ерон ва Форс кўрфази интақасида яшайдилар.5. Ҳиндистонда, асосан, исмоилий-низорийлар, суннийлар, шиа-имомийлардан таркиб топган аҳоли гуруҳига нисбатан ишлатиладиган истилоҳ.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!