Аҳд
Аҳд — қасам билан берилган ваъда, топшириқ, сўз бериш, шартнома, аҳду паймон. Қуръонда А. Аллоҳнинг ўз бандаларига берган ваъдаси ва бандаларининг Аллоҳ олдидаги илтижо ва аҳду паймонларини билдирувчи барқарор тушунча. А. бир-бирини ҳимоя етиш, ҳомийлик кўрсатиш, қўшничилик, иттифоқ тузиш ва шу каби ҳар қандай шартномавий мажбуриятларни мустаҳкамлаган. А. айрим одамлар ёки гуруҳдар ўртасида бевосита ёки воситачилар орқали тузилиши мумкин. А. топшириқ сифатида ҳокимиятни ворисга топшириш амалининг асосий қисмини ифодалаб, у ўз навбатида, ҳокимиятни қабул қилиш ҳуқуқига ега бўлган шахс, ўзининг бундай вазифани бажаришга розилигини еълон қилиб, аҳду паймоннинг алоҳида расмий сўзларини айтиб, ваъда беради ва шу лаҳзадан бошлаб вали ал-аҳд (валиаҳд) унвони ва лавозими егаси бўлади. Тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфдаги А. - алоҳида қасам бўлиб, тариқатга кираётганлар томонидан бажариладиган маросимнинг бир қисмидир.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!