Хутба
Хутба — (араб. - таргабот, нутқ) - жума намози олдидан ва ҳайит намозидан кейин хатиб (масжид имоми)нинг ваъзхонлиги, диний панд-насиҳат. Ўрта асрларда Х.нинг муҳим сиёсий аҳамияти бўлган. Намозхонлар мамлакат ҳукмдори исмини айтиб, унинг ҳаққига дуо қилишлари лозим еди. 9-а. 2-ярмидан айрим хукмдорлар Х.да ўз исмларини халифа исмидан кейин қўшиб айтилиши учун ҳаракат қилишган. Х.да ҳукмдор исмининг ёдга олиниши ҳукмдорнинг мустақил еканлиганинг асосий ташқи белгиларидан бири ҳисобланган. Ҳозир мусулмон мамлакатларининг кўпида Х.нинг мазмунида дунёвий ҳокимият ва сиёсат масалаларини муҳокама қилиш ўрин олмоқда.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!