Хуррамйилар
Хуррамйилар — хуррамия (форс. хуррамдин - "хуш, хуррам еътиқодга ега") - суннийликка қарши бўлган монийлик-маздакийликка хос оқимларнинг умумлашма номи. 8-10-а.ларда Еронда Х. шиори остида ғалаёнлар бўлган. Зардуштийлик муҳитида - бидъатчи секта бўлиб, номи зардуштийларнинг ўзларини аташлари - бехдин - "яхши еътиқод егаси"га айнан мос келади. Низомулмулкнинг таърифига кўра, Х. ислом душмани, улар нафақат шариатни, балки умуминсоний ахлоқий нормаларни ҳам инкор етганлар, улар барча ман етилган нарсалар жоиз деб, жумладан, бошқаларнинг мол-мулки ва ҳатто аёлларига егалик қилишни ҳам жоиз деб ҳисоблашган. Улар Абу Муслим, Маҳдий, Абу Муслимнинг қизи Фотиманинг ўғли Ферузга ибодат қилиб, бутун фаолиятларини исломни бузишга қаратганлар. Улар зардуштийларнинг гоявий меросхўри бўлганлар. Х. мафкурасининг асосини дуализм - ёруғлик билан зулмат ўртасидаги кураш ташкил қилган. Улар кишиларнинг умумий тенглиги, солиқ ва мажбуриятларни бекор қилиш, моддий бойликларни тенг тақсимлашни ёқлаб чиқишган. Назарий жиҳатдан Х. ёвузликка қарши қуролли курашни инкор етадилар, амалда еса, 8-10-а.да халифаликдаги барча қуролли халқ ҳаракатларини қўллаб-қувватлашган. 10-а.да халифа қўшинлари Х. қалъаларини тор-мор келтиргач, Х.нинг аксарияти шиаликка ўтган. 15-а.дан кейин Х. атамаси манбаларда учрамайди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!