Хумс
Хумс — (араб. - бешдан бир) - ислом анъанасида мусулмон қўшинлари қўлга туширган ўлжаларнинг (қ. Ранимат) бешдан бир қисми. Уни аввал Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ихтиёрига, кейинчалик халифалар хазинасига (қ. Байт ул-мол) ажратилган, қолган қисмини ҳарбий бошлиқлар ўзлари ва лашкарларга тақсимлаганлар. Бу қоида илк ислом давридаёқ Қуръон оятларида (8: 42) баён етилган ва шу асосида амалга киритилган, у ўрта асрларда барча мусулмон мамлакатларида қўлланилган. Х. сифатида тўпланган маблағларнинг бешдан бир қисми аввал Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва унинг авлодларини таъминлашга, шунингдек, қўшинлар харажатларига сарфланган. Халифалар ва кейинга ҳукмронлар даврида Х. хазинага тушган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!