Христианлик
Христианлик — жаҳонда кенг тарқалган динлардан бири. Европа, Америка мамлакатларида, Австралияда, фаол миссионерлик ҳаракати натижасида Африка, Яқин Шаркда ва Узоқ Шарқнинг бир неча минтақаларида кенг ёйилган. Х. черкови маълумотларига кўра, жаҳонда бу динга 1 млрд.дан ортиқ киши еътиқод қилади. Х.нинг асосий ғояси худо-одам - Иисус Христос (Исо масиҳ; қ. Исо) ҳақидаги афсоналар билан боғлиқ. Унинг ақидалари, еътиқод талаблари, ҳуқуқий ва ахлоқий нормалари, чеклаш ва тақиқпари Библия ва б. муқаддас китобларда ўз ифодасини топган. Х. 1-а.нинг 2-ярмида Рим империясининг шарқий қисмида яшовчи яҳудийлар ўртасида пайдо бўлган. Илк Х. қуллар ва езилган омманинг мавжуд тартиб ва қулдорлик тузумига қарши норозилигини ифодалаган. Илк Х. дастлаб иудаизмдан ажралиб чиққан. Шарқ динларига хос айрим тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвурлар ҳам унда ўз ифодасини топган. Рим империясининг ижтимоий-иқтисодий таназзули чуқурлаша борган сари, Х.даги исёнкорлик, демоқратик тамойиллар йўқолиб, сабр-чидамли бўлиш, такдирга тан бериш ғоялари биринчи ўринга қўйила бошлаган. Христиан жамоаларининг ижтимоий таркиби ҳам ўзгарган: руҳонийлар (клир) ва оддий жамоа аъзолари (мирян)га бўлинган. Айрим-айрим жамоалар ўртасидаги алоқаларнинг мустахкамланиши епископ бошлиқ черковнинг таркиб топишига олиб келди. Черков катта бойлик тўплаб, сиёсий кучга айланиб борган. Дастлаб христианларни таъқиб етган Рим императорлари кейинчалик Х. тарафдорлари бўлдилар. 4-а.да Х. Рим империясида мавжуд ижтимоий тузум ва унинг тартибларини ҳимоя қилувчи давлат динига айланди. Рим империясининг ғарбий ва шарқий қисмидаги ўзига хос тарихий тараққиёт Х. черковини иккига: католитсизм (империянинг ғарбий қисми) ва православиега (шарқий қисми) бўлинишига олиб келди. Х.нинг бу бўлиниши 1054 й.да расман еътироф етилган бўлса-да, бироқ бу жараён 13-а.нинг бошларида тугалланган. Россияда Х. 10-а.нинг охирида Византиянинг таъсирвда тарқалган. Ўрта асрда феодал тузумга қарши қаратилган ҳаракат айни вақтда христиан черковига ҳам қарши йўналтирилган еди. Реформатсия даври католик черковига қарши кураш шаклидаги антифеодал ҳаракатининг енг чўққиси бўлди. 16-а.да Реформатсия натижасида Европадаги қатор черковлар католитсизмдан ажралиб чиқиб, Х.нинг учинчи асосий оқими - протестантизм юзага келди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!