ал-ХОССА — (кўплиги ал-хавосс) - диний-ижтимоий термин, кенг маънода "мумтоз шахслар", оқсуякларни билдириб, ал-омма (кўплиги ал-авомм) - омма, "оломон"га қарши қўйилган. Ал-Х. ва ал-А.ни ўзаро қарама-қарши қўйилиши мусулмон жамиятининг диний ва ижтимоий бўлинмасини турли босқичларида амалга оширилган. Ал-Х. сифатида мужтаҳидлар оддий мусулмонларга, сўфийликдаги авлиёлар бошқа мусулмонларга қарама-қарши қўйилган.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш