Хорижийлар
Хорижийлар — (араб. - ажралиб чиққан, исёнчи) - исломдаги илк оқим тарафдорлари. Халифа Али билан умавийлар ўртасидаги кураш давомида 7-а.нинг 2-ярми бошларида вужудга келган. Тахт учун курашда Али(кв) Муовия тарафдорлари (умавийлар) билан музокара олиб боришга кўнган. Бу ҳол Али(кв) ҳақиқий ворислик ҳуқуқига ега, деб ҳисоблаган тарафдорларининг ўртасида норозилик туғдирган. Қўшиннинг бир қисми (12 минг киши) Али(кв)ни келишувчиликда айблаб, ундан ажралиб кетган ва кейинчалик Али(кв)га ҳам, умавийларга ҳам баб-баравар қарши кураш бошлаган. Ана шу гуруҳ тарафдорлари Х. деб ном олган. Х. ҳаракати араблар томонидан бўйсундирилган Ироқ ва Ерон аҳолиси, оддий араб-мусулмонлар манфаатини ифодалаган. Улар ўзларини ҳақиқий мусулмон деб ҳисоблаган. Х. "диндан қайтган", деб еълон қилинган сиёсий ва гоявий рақибларга нисбатан муросасиз бўлган. Х. таълимотига кўра, халифа тсиний жамоа томонидан сайланади ва жамоага бўйсунади; ҳар қандай тақводор мусулмон (ҳатто қул ёки қора танли бўлса ҳам) халифа бўлиб сайланиши мумкин; агар халифа жамоа манфаатларини ҳимоя қилмаса, вазифасидан бўшатилади ва ҳатто қатл етилади. Х. фикрича, еътиқод амалий фаолият билан мустаҳдамланиши лозим. Еътиқод, гуноҳкор кишиларни жазолаш масалаларида Х. муржиъийларга қарама-қарши турган. Кейинчалик Х. бир неча майда гуруҳларга бўлиниб кетган. Умавий ва аббосий халифалар 7-9-а.ларда Х.га қарши кескин кураш олиб борди. Бунинг натижасида Х. қириб ташланди, уларнинг қолганлари Шимолий Африкада ўз давлатини вужудга келтирди. Х. халифаликдаги кўпгина қўзғолонлар (Зинжийлар қўзғолони, Абу Муслим қўзғолони ва б.)да қатнашган. Ҳозирги даврда Х.нинг ибодийлар фирқаси мағриб мамлакатларида (Жазоир, Тунис ва б.да), Уммон, Танзанияда учрайди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!