Холидобозий — Абу Ишоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Холидобозий ал-Марвазий (? -951/952) - шофиъийликдаги йирик имом, муҳаддис, фақиҳ. Марв вилоятидаги Холидобоз қишлоғида туғилган. Бағдоддаги ал-Мансур масжидида фиқҳдан таълим берган. Самъонийнинг ёзишича, турли мамлакатлардан толиби илмлар унинг ҳузурига келиб таълим олишган, 70 дан зиёд шогирди бўлган. Кейинчалик у Мисрга кўчиб ўтиб, у ердаги шофиъийларнинг пешволаридан бирига айланган. Фиқҳга доир 5 асар ёзган. Мисрда вафот етган.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш