Хирож — харож (араб. - солиқ) - 1) ўрта аср мусулмон давлатларида ер солиғи. Дастлаб Х.ни Араб халифалигада фақат ғайридинлар тўлашган. Мусулмонлар ушр солиғи тўлаганлар. Кейинчалик ер егалари, асосан, мусулмонлар бўлгач, Х. умумий ер солиғига айланган. Х. алоҳида шахсдан ёки жамоадан (бутун қишлоқ аҳлидан) олиниши мумкин бўлган. Сўнгги ўрта асрларда у турли номларда аталган. Усмонли турк империясида Х. деб мусулмон бўлмаганлардан олинадиган жон ва ер соликлари айтилган (яна қ. Жизя); 2) Ўрта Осиёда ўрта асрларда давлат ерларидан тўпланган солиқ. Ўрта Осиёда 8-а.да ислом динининг тарқалиши жараёнида жорий етилган, шариатда қонунлаштирилган еди. Замонавий солиқ тизимининг амалга киритилиши билан Х. йиғиш йўқолиб кетди.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш