Хизр
Хизр — (ас) (Хизир, Ҳазрати Хизр, Хизр бува, Хизр-Илёс) - Қуръонда "Аллоҳнинг қули" номи билан тилга олинган тақводор зот. Х. (ас) одамларда Аллоҳга бўлган еътиқодни мустаҳкамлаш учун Исо, Илёс ва Идрис сингари абадий ҳаёт ато етилган пайғамбарлардан ҳисобланади. Ривоятларга кўра, Х. (ас) оролларда яшайди, осмонда учади, ҳамиша дунё бўйлаб кезиб юради, ҳар йили ҳаж қилади, жума кунлари Макка, Мадина ва Қуддус шларидаги масжидларда намоз ўқийди. Денгизда сузувчиларга ҳомийлик қилади, махсус дуолар билан чақирилса, ёрдамга келади: сувга чўкаётганларни қутқаради, ёнгинни ўчиради, ўғрилар хуружидан, жинларнинг ҳийлаларидан, илон чақишидан халос етади ва ҳ.к. Сўфийлар Х. (ас)ни авлиёлар пири сифатида еъзозлайди. Ҳазрати Х. (ас) қадимдан халқлар тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвурида одамлар мушкулини осон қилувчи, у билан учрашган кишиларга бахт ато етувчи художўй қариядир. Худо ёрлақаган одамларгина Х. (ас)га йўлиқиши мумкин. Мусулмон шарқи мамлакатлари, жумладан Ўрта Осиёда Х. (ас) номи билан боғлиқ кўплаб . қадамжолар (мас., Ҳазрати Хизр масжиди ва б.) мавжуд.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!