Халифалик
Халифалик — Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ноиб бўлиб, дин ишларини, диний илмларни тарқатиш, Ислом арконларини қоим қилиш, жиҳод олиб бориш, унга тегишли: лашкар тайёрлаш, жангчиларга маош бериш, тушган ўлжани бўлиб бериш каби ишларни, ҳозирлик ишларини, ҳадд-шаръий жазоларни қоим қилиш, зулмларни кўтариш, амри маъруф, наҳий мункарни йўлга қўйиш каби давлат ишларидаги раҳбарлик ("Изолатул Хафо" 1-2). Х. тўрт йўл билан собит бўлади: 1-Мусулмонларга фикри ва насиҳати ўтадиган, ахли ҳилл ва акд (ҳалол ва иш-сўзи бир) бўлган уламолар, бошлиқлар ва аскарбошиларнинг байъати билан собит бўлади. Абу Бакр (ра)нинг Хлари шу йўл билан собит бўлган. 2-Халифа одамларга васият қилиб ўз ўрнига бўладиган одамни тавсия қилиши. Ҳазрати Умар (ра)нинг Х.лари шу йўл билан собит бўлган. 3-Халифа сайлаш учун Шўро мажлиси тузиш. Х,азрати Усмон (ра) ва ҳазрати Али (ра)нинг Хлари шу йўл билан собит бўлган. 4-Х. шартларига ега одамнинг одамларга бошлиқ бўлиб олиши билан. Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) халифаларидан кейинги халифалар шу йўл билан бўлган. ("Хужжатуллоҳи Болиға" 2-738). Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али (ра)лар рошид халифалар ва ҳидоятли имомлар бўлиб, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларга ишорат қилганлар ва одамларни уларга итоат қилишга ва суннатларини тутишга амр қилганлар. Ҳасааннинг Х. муддатлари олти ой. Улардан сўнг мусулмон подшоҳларнинг биринчиси Муовия. Ҳасан унга Х.ни топширгандан сўнггина ҳақиқий халифа бўлган. Ҳасанга отасининг ўлимидан кейин Ироқ аҳди байъат қилган еди. Сўнгра олти ойдан кейин у киши ишни Муовияга топширдилар. Шу билан Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Ҳасан ҳақларида: "Албатта, менинг бу фарзандим саййиддир. Аллоҳ унинг сабабидан мусулмонларнинг икки катта гуруҳи орасини ислоҳ қилади", деган гаплари ростлиги зоҳир бўлди (Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар). Кейин Х. Муовия ибн Абу Суфёнга ва ундан умавийлар сулоласига ўтди. Сўнг аббосийлар ва улардан кейин усмонийлар халифалиги бўлди. Х. Мустафо Камол Отатурк томонидан тугатилди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!