Халифа
Халифа — (араб. - ўринбосар, ноиб) - илк исломда жамоа ҳаётини шариат бўйича тартибга солиш ва Аллоҳ таоло кўрсатмаларига мусулмонлар томонидан амал етилишини назорат қилиш учун сайлаб қўйилган мусулмон жамоаси раҳбари. Х. баъзи вазифаларда вафот етган Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ўринларини босади, деб ҳисобланган, кейинги ҳар бир Х. еса, шу вазифада ўзидан олдингисининг ўрнини босиши керак бўлган. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг енг яқин сафдошлари Абу Бакр Сиддиқ, биринчи Х., кейингалари Умар, Усмон, Али бўлишган. Уларни хулафои рошидин, яъни тўғри йўлдан борувчи Х.лар деб аташган. Али ва Муовия ўртасидаги кураш даврида мусулмон жамоасининг бўлиниши содир бўлган, Али тарафдорлари шиаликка асос солишган. Улар мусулмон жамоасида ҳокимият фақат имом ҳисобланган Али ва унинг авлодларига тегашли бўлиши лозим деб ҳисоблаганлар. Х. унвонини шиалар тан олмайдилар. Алини дастлаб қўллаб-қувватлаганлар ичидан хорижийлар ажраб чиққан, улар Х.ни сайлаш тамойилини қатъий ҳимоя қилишган. Суннийликни ташкил етган мусулмонлар жамоасининг аксарият қисми умавийлар сулоласидан бўлган Х.ларни ёқлаб чиқди; бу сулола ўрнига 8-а. ўртасида аббосийлар сулоласи келган. Аббосийлар аста-секин реал ҳокимиятни қўлдан бой бера бошлаганлар, 13-а.да еса, Бағдод мўғуллар томонидан босиб олингач ва Х.ни Қоҳирага қочиб кетганидан сўнг (у ерда 10-11-а.да фотимийлар ҳукмрон еди), амалда ҳеч қандай ҳокимиятга ега бўлмай қолишган. 16-а.да турк султонлари ўзларини Х. деб атай бошлаганлар, бу ҳолат 1924 й.гача, яъни Усмонийлар салтанати тугагунча давом етган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!