Халватия
Халватия — сўфийлик тариқати; 14-а. охирида Шим.-Ғарбий Еронда шаклланган. Тариқат дастлаб туркий аҳоли ўртасида вужудга келиб, Ўрта Осиё тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф мактаби (Аҳмад Яссаллаллоҳу алайҳи ва салламий)нинг айрим ғоялари ва маломатия ва қаландариянинг кучли таъсири остида фаолият олиб борган. Х. 50 дан зиёд мустақил сулук ва тариқатларни бошлаб берган. Х.нинг асосчиси гилонлик Зоҳириддин Умар ал-Халватий (1397 й. в.е.) бўлган. У ўз издошлари учун қоидалар ишлаб чиққан, унга кўра, қатъий равишда зоҳидликка амал қилиш (зуҳд) ва мутлақо рўза тутиш (имомлар сонига қараб) асослаб берилган. Сиёсий сабабларга кўра, (Х. тармоқларига Усмонийлар раҳнамолик қила бошлагач) Х. таълимоти вақт ўтиши билан ўзгаришларга учраб суннийлик тариқатига айланган. Х. таълимоти асосини қуйидагилар ташкил қилади: жу’ (ихтиёрий очлик), самт (сукут сақлаш), саҳар (бедор бўлмоқ), иътизол (ёлғизлик), зикр, фикр (медитатсия), рабт (мурид қалби билан шайх қалби ўртасидаги алоқа) ва ибодатда доимий покизалик. Х. тариқати яшил ёки қора рангдаги тўртбурчақли қалпоқ кийиши билан ажралиб турган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!