Хайр
Хайр — яхшилик, езгулик; мусулмон диний, илоҳиёт ва фалсафий тафаккурида ахлоқий ва метафизик категория, ёвузлик - шаррнинг зидди. Ахлоқий жиҳатдан уларнинг синоними сифатида жамил ёки ҳасан (гўзал) ва қабиҳ (хунук). Фиқҳда яхшилик - шариатга кўра, киши интилиши керак бўлган нарса, ёвузлик еса - ундан қочиш лозим бўлган ҳолатдир. Фалсафий ва илоҳиёт тафаккурида дунёда ёвузликдан кўра яхшилик кўпчиликни ташкил қилади ва Аллоҳ фақат яхшиликнинг сабабчисидир, деган қараш устундир.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!