Хабар
Хабар — (кўплиги ахбор; "дарак", "янгилик", "ҳикоя") - Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сўзлари ва хатти-ҳаракатлари ҳақида ривоят (бу маънода синоними ҳадис, асар) - Қуръон ва ҳадисларда бу сўз ўзининг одатдаги - "дарак", "билдириш" маъносида қўлланилган; ал-Бухорий давридаёқ (9-а.) айрим ҳадислар ахбор деб кўрсатилган. Шиаликдаги ҳадислар тўпламлари ҳам Ахбор деб аталади. Х. истилоҳи, шунингдек, айрим тарихий воқеа ёки факт, таржимаи ҳолга доир маълумот, одоб-ахлоқ ёки дунёвий характердаги кўнгал очди ҳикоялар маъносида ҳам ишлатилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!